Қасим-Жомарт Тоқаев Қирғизистондаги тарихий-мемориал мажмуани зиёрат қилди
10:22, 22 Август 2025
ASTANA. Kazinform — Президент Қасим-Жомарт Тоқаевнинг Қирғиз Республикасига расмий ташрифи “Ата-Бейит” миллий тарихий-мемориал мажмуасини зиёрат қилишдан бошланди, дея хабар беради Кazinform агентлиги Ақордага таяниб.
Бу ерда ўз ҳаётини Ватанга хизмат қилишга бағишлаган қирғиз халқининг шонли фарзандлари, шунингдек, Сталин қатағонлари қурбонлари дафн этилган. Мажмуа “Ата-Бейит” номини ёзувчи Чингиз Айтматов таклиф қилган.
Давлат раҳбари ёдгорлик мажмуаси ҳудудида ўрнатилган 1916 йилдаги фожиали воқеалар қурбонлари хотирасига бағишланган ҳайкал пойига гул қўйди.
Эслатиб ўтамиз, Қасим-Жомарт Тоқаев Қирғиз Республикасига расмий ташриф билан борди.