Қасим-Жомарт Тоқаев ШҲТ йиғилишларида иштирок этиш учун Бишкекка борди

ASTANА. Кazinform - Қасим-Жомарт Тоқаев Қирғизистон Президенти Садир Жапаровнинг таклифига биноан Шанхай ҳамкорлик ташкилоти давлат раҳбарлари кенгашининг 26-сессияси ва 'ШҲТ+' форматидаги йиғилишда иштирок этиш учун амалий ташриф билан Бишкекка борди, деб хабар беради Ақорда матбуот хизмати.

Фото: Ақорда

Давлат раҳбари VI Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинларининг расмий очилиш маросимида ҳам иштирок этади.

Фото: Ақорда

Қозоғистон Президентини Манас аэропортида Қирғизистон Вазирлар кабинети раиси - Президент Админстрацияси раҳбари Адилбек Қасималиев кутиб олди.

Фото: Ақорда
Фото: Ақорда