Қасим-Жомарт Тоқаев Қирғиз Республикасига расмий ташриф билан боради

Фото: Фото: Виктор Федюнин / Kazinform

ASTANА. Кazinform — Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев Президент Садир Жапаровнинг таклифига биноан 22 август куни Қирғиз Республикасига расмий ташриф билан боради. Бу ҳақда Ақорда матбуот хизмати хабар берди.

Бишкекда давлат раҳбарлари Қозоғистон-Қирғизистон стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада мустаҳкамлашга қаратилган музокаралар ўтказади. Президентлар Қозоғистон ва Қирғизистон Олий давлатлараро кенгаши йиғилишида ҳам иштирок этадилар.

Эслатиб ўтамиз, куни кеча Президент Халқаро ва Осиё паралимпия қўмиталари раҳбарларини қабул қилган эди.