— Мен учун Иордания Ҳошимийлар Подшоҳлигининг энг олиш мукофотини олиш катта шарафдир. Ушбу орден Сизнинг олижаноб оилангизни улуғлаган инсон номи билан аталган. Унинг виждони, эътиқод ва ишончи, она юртига содиқ хизмати авлодлар учун намунадир. Мен бу юксак мукофотни нафақат меҳнатимга берилган баҳо, балки, аввало, халқларимиз ўртасидаги мустаҳкам дўстлик ва ўзаро ҳурмат белгиси деб биламан. Бу Қозоғистон ва Иордания ўртасидаги алоқаларнинг яқин ва изчил мустаҳкамланиб бораётганидан далолат беради. Икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш ниятингизни юқори баҳолайман, — деди Давлат раҳбари.
Аl-Hussain ibn Ali ордени 1949 йилда Иордания Подшоҳи Абдулла ибн Ал-Ҳусайн I томонидан отаси, Макка шарифи Ҳусайн ибн Али (1853–1931) шарафига таъсис этилган. У Ҳошимийлар сулоласининг энг кўзга кўринган вакилларидан бири эди.
Орденнинг топширилиши Иордания Подшоҳи томонидан кўрсатилган юқори даражадаги сиёсий ишонч ва алоҳида ҳурмат белгиси ҳисобланади.
Эслатиб ўтамиз, Давлат раҳбари Иордания Подшоҳини Al-Farabi ордени билан тақдирлади.