“Билимга асосланган иқтисодиётни барпо этиш фуқароларимизнинг узоқ муддатли конституциявий мажбуриятига айланди. Ҳозирги ва келгуси ҳукуматлар бу вазифани тегишли даражада бажариши шарт. Бугунги кунда Қозоғистонда 132 та университет фаолият юритмоқда. Уларда 800 мингдан ортиқ талаба таҳсил олмоқда”, — деди Давлат раҳбари.
Президентнинг таъкидлашича, сўнгги етти йилда Ҳукумат томонидан таълим грантларига ажратилаётган маблағлар икки баробар кўпайиб, 3,4 миллиард долларга етган.
“Шунингдек, тобора ортиб бораётган талабни қондириш мақсадида мамлакатимизда 281 та талабалар турар жойи барпо этилди. Бу борадаги ишлар келгусида ҳам давом эттирилади. Бундан ташқари, сўнгги йилларда мамлакатимизда илм-фанни молиялаштириш ҳажми сезиларли даражада ошиб, 590 миллион долларга етди”, — деди Қасим-Жомарт Тоқаев.