Қасим-Жомарт Тоқаев Озарбайжон Президентини туғилган куни билан табриклаб, унга қардош озарбайжон халқи фаровонлиги йўлидаги давлат фаолиятида муваффақиятлар тилади.
Давлат раҳбари Илҳом Алиевнинг Қозоғистон-Озарбайжон муносабатларини ривожлантиришга қўшган салмоқли ҳиссасини юқори баҳолади.
Президентлар икки томонлама ҳамкорликнинг юқори динамикасини мамнуният билан қайд этиб, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳалардаги стратегик шерикликни янада чуқурлаштириш истиқболларини муҳокама қилдилар.
Олий даражадаги ўзаро ташрифлар чоғида эришилган келишувларни амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилди.