Қасим-Жомарт Тоқаев Гвинея-Бисау Президентини Ақордада кутиб олди

Фото: Фото: Солтан Жексенбеков/ Kazinform

ASTANА. Кazinform – Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев мамлакатга расмий ташриф билан келган Гвинея-Бисау Президенти Умару Сисоку Эмбалони Ақордада тантанали кутиб олди.

Дастлаб Қасим-Жомарт Тоқаев ва Умару Сисоку Эмбало расмий делегация аъзоларини бир-бирлари билан таништирдилар. Шундан сўнг, олий мартабали меҳмоннинг ташрифи шарафига Тантаналар залида саф тортган фахрий қоровул бошлиғи давлат раҳбарларига рапорт берди. Президент оркестри ҳар икки давлат мадҳияларини ижро этди.

Фото: Солтан Жексенбеков/ Kazinform

 

Икки давлат Президентлари мадҳияларни тинглаб бўлгач, гилам бўйлаб Қозоғистон Республикаси Давлат байроғи томон юришди. Унинг олдига етиб келганида, меҳмон тўхтаб, ҳурмат бажо келтириб, бошини бироз эгди. Сўнг меҳмон ва Президент фахрий қоровул сафидан ўтди. Фахрий қоровул бошлиғи билан хайрлашди.

Айни пайтда давлат раҳбарлари олий даражадаги музокаралар олиб бормоқда. Олий даражадаги музокаралар чоғида Қозоғистон ва Гвинея-Бисау ўртасидаги сиёсий, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинади.

Аввалроқ, 18 декабрь куни Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаевнинг таклифига биноан Гвинея-Бисау Президенти Умару Сисоку Эмбало Астанага расмий ташриф билан келиши ҳақида хабар берган эдик.