Ташриф давомида Қасим-Жомарт Тоқаев ва Иракли Кобахидзе расмий делегация аъзоларини бир-бирлари билан таништирдилар.
Сўнгра, олий мартабали меҳмоннинг расмий ташрифи учун саф тортган фахрий қоровул бошлиғи Давлат раҳбари ва Грузия Бош вазирига табрик сўзи айтди. Президент оркестри икки мамлакатнинг давлат мадҳияларини ижро этди.
Мадҳияларни тинглаб бўлгач, Қасим-Жомарт Тоқаев ва Иракли Кобахидзе гилам бўйлаб Қозоғистон Республикаси Давлат байроғи томон юрдилар. Улар байроқолдига етиб келганларида, меҳмон тўхтади, бошини бироз эгиб, ҳурматини билдирди.
Расмий кутиб олиш маросимидан сўнг кичик музокаралар бошланди.