Президентлар Қозоғистон ва Фаластин ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилдилар, долзарб масалалар ва тенденциялар юзасидан фикр алмашдилар.
Давлат раҳбари икки томонлама муносабатларни янада ривожлантириш ниятида эканини айтди.
Маҳмуд Аббас Қасим-Жомарт Тоқаевга самимий қабул ва саммитни юқори савияда ташкил этгани учун миннатдорлик билдирди. Фаластин Президенти саммитда имзоланган қарор ва ҳужжатлар ўзаро ҳамкорликни чуқурлаштиришга хизмат қилишига ишонч билдирди.
Фото:t.me/bort_01