ҚР Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Арманистонга расмий ташрифи доирасида Месроп Маштоц номидаги Матенадаран қадимий қўлёзмалар илмий-тадқиқот институтига ташриф буюрди. Ташриф чоғида Давлат раҳбарига Арманистон Миллий ассамблеяси раиси Ален Симонян ҳамроҳлик қилди, деб хабар беради Каzinform Ақорда матбуот хизматига таяниб.
Фото: Акорда
Қозоғистон Президенти дунёдаги энг йирик қўлёзмалар омборларидан бири фаолияти билан танишди, қадимий матнларни кўздан кечирди.
Қасим-Жомарт Тоқаевга илмий-тадқиқот институтида сақланаётган қипчоқ қўлёзмалари ҳам совға қилинди.
Фото: Акорда
Кейинги йилларда Арманистон олимлари кўмагида Матенадаран фондларидан Ўрта Осиё ва Қозоғистон тарихига оид 40 та тарихий асар нусхалари олинди. 2024 йилда институт қипчоқ тилидаги қўлёзмалар тўпламини нашр этишни режалаштирмоқда.
Матенадаран ЮНEСКОнинг Жаҳон мероси рўйхатига киритилган ва арман миллий хотирасини сақлаш учун энг муҳим жойлардан бири ҳисобланади. Институт Арманистоннинг рамзларидан биридир.
Нұрыбаев Жарасқан Бекназарұлы
1990 жылдың 12 қаңтарында Өзбекстан Республикасында туған.
"Низами" атындағы Ташкент Мемлекеттік Педагогика Университетінің түлегі.
Газет және телеарналарда тілші әрі тележүргізуші қызметін атқарған.
Бірнеше Халықаралық ақындар мүшәйрасының жүлдегері.
Қазіргі таңда ҚР Президентінің Телерадиокешенінде "Қазақпарат" ХАА шығарушы редакторы