Учрашув чоғида Евроосиё иқтисодий иттифоқини ривожлантиришнинг долзарб масалалари, шунингдек, Нурсултон Назарбоевнинг Евроосиё интеграциясини амалга ошириш ғоясининг 25 йиллиги ҳамда Евроосиё иқтисодий иттифоқи тўғрисидаги келишув имзоланишининг 5 йиллиги муносабати билан ўтказиладиган Юқори Евроосиё иқтисодий кенгаши йиғилишининг кун тартиби муҳокама қилинди.
Қасим-Жомарт Тоқаев иттифоққа аъзо мамлакатларнинг орасидаги кўп томонли муносабатларини теранлаштириш лозимлигига тўхталиб ўтди.
14:36, 27 Май 2019
Қасим-Жомарт Тоқаев: ЕОИИ мамлакатлари орасидаги кўп томонли муносабатларни теранлаштириш лозим
НУР-СУЛТОН. Kazinform - Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Евроосиё иқтисодий комиссияси Коллегиясининг раиси Тигран Саркисян билан учрашди. Бу ҳақда Ақорда матбуот хизмати хабар қилди.