Шунингдек, Президентнинг бюрократияга барҳам бериш тўғрисидаги қарорини амалга оширишнинг самарали йўллари муҳокама қилинди. Соҳада коррупцияга қарши курашиш, давлат хизматчиларининг малакаси ва касбий маҳоратини узлуксиз ошириш юзасидан фикр алмашилди.
Учрашувда давлат хизмати ва давлат аппарати фаолиятини такомиллаштиришда халқаро ҳамкорлик муҳим аҳамият касб этиши таъкидланди. Шунингдек, давлат аппарати фаолиятида илғор халқаро тажрибаларни саралаш ва қўллаш зарурлиги қайд этилди.