Қасим-Жомарт Тоқаев Черногория Президентини Мустақиллик саройида кутиб олди

ASTANA. Kazinform — Мустақиллик саройида мамлакатимизга расмий ташриф билан келган Черногория Президенти Яков Милатовични кутиб олиш маросими бўлиб ўтди.

Фото: Солтан Жексенбеков / Kazinform

Мустақиллик саройида Президентлар бир-бирларини расмий делегациялар аъзолари билан таништиришди.

Фото: Солтан Жексенбеков / Kazinform

Кейин, олий мартабали меҳмоннинг расмий ташрифи учун саф тортган фахрий қоровул бошлиғи Давлат раҳбарларига табрик нутқи сўзлади. Президент оркестри икки мамлакатнинг давлат мадҳияларини ижро этди.

Фото: Ақорда

Мадҳияларни тинглаб бўлгач, Қасим-Жомарт Тоқаев ва Черногория Президенти гилам бўйлаб Қозоғистон Республикаси Давлат байроғи томон юришди.

Фото: Солтан Жексенбеков / Kazinform

Шуни таъкидлаш керакки, 18-20 июнь кунлари Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Токаевнинг таклифига биноан Черногория Президенти Яков Милатович Қозоғистонга расмий ташриф буюриши ҳақида ёзган эдик.

Фото: Солтан Жексенбеков / Kazinform

19 июнда томонлар юқори даражадаги музокаралар ўтказадилар ва сиёсий мулоқотни, шунингдек, савдо-иқтисодий, инвестиция ва маданий-гуманитар ҳамкорликни мустаҳкамлаш истиқболларини муҳокама қиладилар.