Қасим-Жомарт Тоқаев бир нечта мамлакатлардаги элчиларни алмаштирди

ASTANA. Kazinform — Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев бугун, 2026 йил 22 июлда кадрлар ўзгариши бўйича бир қатор фармонларни имзолади.

Фото: Виктор Федюнин / Kazinform

Давлат раҳбарининг фармонлари билан:

Ерали Луқпанович Тоғжанов Қозоғистон Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси лавозимига тайинланди;

Алибек Асетович Бақаев Қозоғистон Республикасининг Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллигидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси этиб тайинланди. Шу муносабат билан у аввалги лавозимидан озод этилди.

Амангелди Газезович Саинов Қозоғистон Республикасининг Руминиядаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси лавозимига тайинланди.

Бундан ташқари:

Бейбут Бакирович Атамқулов Қозоғистон Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси лавозимидан озод қилинди;

Ерлик Шакирович Али Қозоғистон Республикасининг Руминиядаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси лавозимидан озод этилди.