Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев пойтахт аэропортида юқори мартабали меҳмонларни кутиб олди.
Кутиб олиш маросимида Қозоғистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари Роман Скляр, Бош вазир ўринбосари Жаслан Мадиев, ҚР Ташқи ишлар вазири Мухтар Тилеуберди, Астана ҳокими Женис Қасимбек ва Қурултой раиси ўринбосари Динара Закиева ҳам иштирок этди.
Қироллик жуфтлиги Астана аэропортига Қозоғистоннинг Air Astana компанияси бортида етиб келди.
Давлат ташрифи баённомасига мувофиқ, дарвоза олдида фахрий қоровул саф тортади.
Икки мамлакат раҳбарлари аэропортда кичик музокаралар ҳам ўтказмоқда.
Таъкидлаш жоизки, 11-14 октябрь кунлари Белгияияликлар Қироли Филипп ва Қиролича Матильданинг Қозоғистонга давлат ташрифи бўлиб ўтади.
Ташриф дастури тўртта асосий йўналишни ўз ичига олади. Булар ҳаётий минераллар, сунъий интеллект, соғлиқни сақлаш, шунингдек, тарих ва маданиятдир.
Бельгиядан Қозоғистонга 110 кишидан иборат делегация келади. Унинг таркибига 4 та вазир, 25 та компания раҳбари, 10 та университет ректори ва 13 та журналист киради. Делегациянинг катта миқдори Бельгия томонининг бўлажак ташрифга юқори қизиқишидан далолат беради.
Европа монархлари Астана ва Алматидаги маданий ва илмий муассасаларга ташриф буюрадилар ва икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорлик бўйича учрашувларда иштирок этадилар.
Ташриф якунлари бўйича Қўшма баёнот қабул қилинади ва бир қатор ҳужжатлар имзоланади.
Эслатиб ўтамиз, ташрифнинг кун тартиби ҳақида ёзган эдик.