ASTANA. Kazinform – Давлат раҳбари Покистон Ислом Республикасининг янги сайланган президенти Асиф Али Зардарига табрик телеграммаси йўллади. Бу ҳақда Ақорда матбуот хизмати хабар берди.
“Бой ҳаётий тажрибангиз, узоқни кўзлаган сиёсатингиз туфайли юртингизнинг янада юксалиши ва равнақига улкан ҳисса қўшишингизга ишонаман. Биз Покистон билан чинакам дўстлик ва ўзаро ҳурматга асосланган мустаҳкам ҳамкорлигимизни қадрлаймиз. Умид қиламанки, биз сиз билан икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва халқимиз фаровонлиги учун янги имкониятлар очиш йўлида яқиндан ҳамкорлик қиламиз”, – дейилади телеграммада.
Президент Қасим-Жомарт Тоқаев Асиф Али Зардари ташаббусларига муваффақият, Покистон халқига фаровонлик тилади.
Жарасқан Нұрыбаев
Нұрыбаев Жарасқан Бекназарұлы
1990 жылдың 12 қаңтарында Өзбекстан Республикасында туған.
"Низами" атындағы Ташкент Мемлекеттік Педагогика Университетінің түлегі.
Газет және телеарналарда тілші әрі тележүргізуші қызметін атқарған.
Бірнеше Халықаралық ақындар мүшәйрасының жүлдегері.
Қазіргі таңда ҚР Президентінің Телерадиокешенінде "Қазақпарат" ХАА шығарушы редакторы