«Қозоғистон халқи ва шахсан ўз номимдан ҳалок бўлганларнинг оила аъзоларига чуқур ҳамдардлик билдираман ва жароҳатланганларнинг тезроқ соғайиб кетишини тилайман. Техасликлар ва барча ватандошларингизнинг қайғусига шерикман», - дейилади телеграммада.
Эслатиб ўтамиз, фожиа Техаснинг Ювалде шаҳридаги Робб бошланғич мактабида содир бўлган . Ўқ очган 18 ёшли маҳаллий фуқаро. У воқеа жойига етиб келган полициячилар билан отишмада ҳалок бўлди. Сўнгги маълумотларга кўра, 19 нафар бола ва икки нафар катта ёшли киши ҳалок бўлган .