Табиий офат Сринагар шаҳрининг жануби-ғарбида жойлашган Пунч ва Ражоури чегара туманларида содир бўлди.
Маҳаллий ҳокимият маълумотига кўра, тинимсиз ёққан ёмғирдан кейин пастлик ҳудудларни сув босган ва юзлаб аҳоли хавфсиз жойларга эвакуация қилинган.
“Дарёларнинг тошиб кетиши оқибатида ўнлаб автомобиллар сув оқимида оқиб кетган ёки сув остида қолган. Бу эса ҳудуд инфратузилмасига катта зарар етказди”, – деб маълум қилди маҳаллий ҳокимият.
Ҳозирда қутқарув хизматлари бедарак йўқолганларни қидириш ҳамда ташқи дунёдан узилиб қолган аҳолини хавфсиз ҳудудларга эвакуация қилиш ишларини олиб боряпти. Ишлар тинимсиз ёмғир ва шикастланган йўллар сабаб янада мураккаблашган.