KASEда доллар яна арзонлашди
ALMATY. Кazinform - Қозоғистон фонд биржаси (КАSE)даги савдолар якунларига кўра, 1 долларнинг тенгега нисбатан курси пасайди.
КАSE фонд бозоридаги кундузги савдолар натижаларига кўра, доллар курси 0,90 тенгега пасайди.
1 АҚШ долларининг ўртача курси 481,84 тенгени ташкил этади.
Миллий банкнинг 4 октябрдаги расмий курсига кўра, 1 доллар - 482,86 тенге.
Россия рублининг ўртача қиймати - 5,08 тенге.
Евро - 533, 17.
Kurs.kz хабарига кўра, айни дамда Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 481,5 тенгедан сотилмоқда, харид курси эса 483,5 тенгени ташкил қилмоқда. Евро курси 530,5 - 534,5 тенге орасида ўзгариб туради.
Астанада долларнинг сотиш нархи - 480 тенге, сотиб олиш нархи - 484 тенге. Евро 530 тенгедан сотилмоқда, 536 тенгедан харид қилинмоқда.
Россия рубли 5,05 - 5,15 тенге орасида сотилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, фонд бозорида долларнинг арзонлашгани ҳақида ёзган эдик.
Муаллиф: Алма Муқанова