KASEда доллар курси кўтарилди
16:38, 19 Июнь 2024
ALMATY. Кazinform - Қозоғистон фонд биржасидаги (КАSE) савдолар якунларига кўра, 1 долларнинг тенгега нисбатан курси ошди.
КАSE фонд бозоридаги кундузги савдолар якунларига кўра, доллар курси 1,60 тенгега ошди.
1 АҚШ долларининг ўртача курси - 459,75 тенге.
Миллий банкнинг 19 июндаги расмий курсига кўра, 1 доллар - 457,98 тенге.
Россия рублининг ўртача қиймати - 5,26 тенге.
Kurs.kz хабарига кўра, айни дамда Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 459,5 тенгедан сотилмоқда, харид курси эса 462,1 тенгени ташкил қилмоқда.
Астанада сотиш нархи - 458 тенге, сотиб олиш нархи - 463 тенге.
Россия рубли 5,25-5,55 тенге орасида сотилмоқда.