KASEда доллар курси деярли 2 тенгега қимматлашди
16:19, 17 Июнь 2024
ALMATY. Кazinform - Қозоғистон фонд биржасидаги (КАSE) савдолар якунларига кўра, 1 долларнинг тенгега нисбатан курси ошди.
КАSE фонд бозоридаги кундузги савдолар якунларига кўра, доллар курси 1,88 тенгега ошди.
1 АҚШ долларининг ўртача курси 452,92 тенгени ташкил этади.
Миллий банкнинг 17 июндаги расмий курсига кўра, 1 доллар – 450,79 тенге.
Россия рублининг ўртача қиймати – 5,05 тенге.
Kurs.kz хабарига кўра, айни дамда Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 453,3 тенгедан сотилмоқда, харид курси эса 455,1 тенгени ташкил қилмоқда.
Астанада сотиш нархи – 452 тенге, сотиб олиш нархи – 457 тенге.
Россия рубли 4,97-5,12 тенге орасида сотилмоқда.