KASEда доллар арзонлашди
16:50, 04 Август 2025
ALMATY. Кazinform – Қозоғистон фонд биржаси (КАSE)даги савдолар якунларига кўра, доллар курси пасайди.
Кундузги савдолар якунларига кўра, долларнинг ўртача курси 1,35 тенгега пасайиб, 541,82 тенгега етди. Миллий банкнинг расмий курси – 543,24 тенге.
Kurs.kz хабарига кўра, Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар ўртача 539,60 тенгедан сотиб олиниб, 541,95 тенгедан сотилмоқда. 1 евро: 623,70 – 628,93 тенге, рубль эса 6,65 – 6,77 тенге орасида сотилмоқда.
Астанадаги валюта айирбошлаш шохобчаларида:
– доллар 536,66 тенгега сотиб олинади, 543,66 тенгега сотилади;
– евро: сотиб олиш – 619,51 тенге, сотиш – 629,49 тенге;
– рубль: сотиб олиш – 6,64 тенге, сотиш – 6,75 тенге.