Каратэчи Асел Қанай ХХ ёзги Осиё ўйинларининг кумуш медали совриндори бўлди

ASTANA. Kazinform – Қозоғистонлик каратэчи Асел Қанай Японияда ўтказилаётган ХХ ёзги Осиё ўйинларида кумуш медални қўлга киритди.

Фото: Спортты дамыту дерекциясы

Асел Қанай аёллар ўртасида 61 кг вазн тоифасида кумите дастурида иштирок этди. Финал баҳсида қозоғистонлик спортчи хитойлик Ли Гунга 8:2 ҳисобида мағлуб бўлди.

Бунга қадар ҳамюртимиз чорак финалда мўғул спортчиси Пуревжав Маралжингоони 9:1 ҳисобида мағлуб этган бўлса, ярим финалда камбоджалик Ван Чакрияни 3:0 ҳисобида таслим этди.

Асел Қанай 2022 йилги Ханчжоу Осиё ўйинларининг бронза медали совриндори, Осиё чемпионатининг икки карра чемпиони ҳисобланади. Шунингдек, у Жаҳон чемпионати ва Премьер-лига мусобақаларида ҳам медалларни қўлга киритган.

Қайд этиш жоизки, бу Қозоғистон терма жамоасининг ушбу Осиё ўйинларидаги илк кумуш медалидир.

Эслатиб ўтамиз, Қозоғистон каратэ терма жамоаси мусобақанинг биринчи кунида иккита олтин медални қўлга киритди. Жоламан Биғабул эркаклар ўртасида 55 кг вазн тоифасида чемпион бўлди.

Шунингдек, каратэчи Софья Берульцева Қозоғистон делегацияси ҳисобига Осиё ўйинларининг тўртинчи олтин медалини қўшди.