Қарағандида Халқаро ишчи ёшлар форуми бўлиб ўтди
ASTANА. Кazinform - Меҳнат куни арафасида Қарағанди вилояти ёшлар сиёсати масалалари бошқармаси Қозоғистон Республикаси Маданият ва ахборот вазирлиги кўмагида Қарағанди шаҳрида Халқаро ишчи ёшлар форумини ўтказди.
Форум ишчи ёшлар вакиллари, коллеж ва олий таълим муассасалари талабалари, саноат корхона ва ташкилотлари раҳбарлари – жами мингга яқин иштирокчини жамлади.
Форумда Қозоғистоннинг йирик саноат компаниялари мутахассислари, мамлакат вилоятларидан делегатлар, шунингдек, Ўзбекистон, Қирғизистон, Озарбайжон, Туркия, АҚШдан келган меҳмонлар иштирок этди. Маърузачилар орасида меҳнат муносабатлари, корпоратив коммуникациялар ва гендер сиёсати соҳасидаги етакчи мутахассислар ҳам бор.
Тадбир тажриба алмашиш, меҳнат бозори имкониятларини муҳокама қилиш, шунингдек, корхоналар, таълим муассасалари ва ёш мутахассислар ўртасида алоқаларни йўлга қўйиш майдонига айланди.
Форумдан кўзланган асосий мақсад ёшлар ўртасида ишчи касблари ва техник мутахассисликларни тарғиб қилиш, касбий компетенцияни ривожлантириш, ёш мутахассислар ҳамжамиятини шакллантиришдан иборат.
Эслатиб ўтамиз, «Saraishyq Upgrade 2025»: Атирауда халқаро ёшлар форуми бўлиб ўтди.