Қарағандида 16 нафар Ўзбекистон фуқароси газдан заҳарланди

Фото: None
ҚАРАҒАНДИ. Kazinform - Қарағандида 16 нафар Ўзбекистон фуқароси газдан заҳарланди. Дастлабки маълумотларга кўра, бахтсиз ҳодиса янгидан қурилаётган уйда рўй берган, деб хабар беради Kazinform мухбири.

У ерда Ўзбекистон фуқаролари таъмирлаш ишларини олиб боришган.

«Ўзбекистон Республикасининг Қозоғистондаги элчихонаси берган маълумотларга кўра, 3 июнь куни 00:15 да Қарағандида 16 нафар Ўзбекистон фуқароси газдан заҳарланган. Улар Қарағанди вилоят тиббиёт марказига етказилди», - деб хабар берди Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати.

Ҳозирда Қарағанди шаҳри хуқуқни муҳофаза қилиш органлари тергов ишларини олиб бормоқда.

Полиция ходимлари қурилишда ишлаган Ўзбекистон фуқаролари Қозоғистонда қонуний рўйхатга олинганини маълум қилишди.
Касалхона Токсикология бўлимининг маълумотига кўра, Хусанов Сардор (20.07.2001 й. т.), Джураев Валентин (15.04.1998 й. т.), Хусанов Шарип (08.02.1973 й. т.), Точканов Алишер (17.10.1996 й. т.), Неъматов Бахадур (30.03.1992 й. т.), Элбаев Одил (12.04.1986 й. т.), Елбаев Фарух (02.02.1992 й. т.), Точканов Шахзод, 10.03.1999 й. т.), Точканов Дастан (24.10.1995 й. т.), Точканов Айбек (15.02.1996 й. т.), Искандаров Обид Саллоходинович (01.08.1995 Й. Т.), Самиев Азбек (01.01.1998 й. т.), Хусанов Эгамберди (25.01.1976 й. т.), Маурутов Иззат (01.01.1991 й. т.), Хусанов Нияз (01.01.1990 й. т.), Хусанов Кобонует (18.04.1982 й. т.) маиший газдан заҳарланиши оқибатида касалхонага етказилган.

Уларнинг орасида Э. Хусанов, И. Маурутов, Н. Хусанов ва К. Хусановларнинг аҳволи яхши бўлганлиги сабабли қайтариб юборилган.

«Жабрланувчиларнинг аҳволи яхшиланиб бормоқда, улар ўзларини яхши ҳис қилишмоқда. Барча керакли чоралар кўрилмоқда», - деди Қарағанди вилоят травматология хизмати вазият марказининг рахбари Ерик Шонбаев.

Сўнгги хабарлар