Қарағанди вилоятида 1000 километрдан ортиқ йўл таъмирланди

ASTANA. Kazinform — Асосий лойиҳалар қаторида “Қараганди – Балқаш” автомобиль йўлини реконструкция қилиш ҳам бор. Бугунги кунда асфальтнинг юқори қатламини ётқизиш ишлари якунланди. Бу ҳақда марказий коммуникациялар майдонида ўтказилган матбуот анжуманида Қарағанди вилояти ҳокими Ермағанбет Бўлекпаев маълум қилди.

Фото: ortcom.kz

Ҳокимнинг сўзларига кўра, “Қарағанди-Қарқарали” автомобиль йўлининг 115 километри ўртача даражада таъмирланган. Қолган 85 километри эса келаси йили қуриб битказилади.

Келгуси йилда “Қарағанди-Жезқазған” республика йўлини янгилаш режалаштирилган. 570 километр маҳаллий автомобил йўллари таъмирланди.

“Қарағанди аэропортини йилига 50 минг тонна юк ташиш терминалига айлантириш режалари муҳим. Келгусида Хитой-Европа-Хитой йўналиши бўйича самолётларнинг техник қўнишини ошириш режалаштириляпти”, - деди Қарағанда вилояти ҳокими Ермағанбет Бўлекпаев.