Бугун, 29 ноябрь куни вилоятда маслиҳатлар депутатларининг навбатдан ташқари сайловлари бўлиб ўтмоқда. Қолган сайлов участкаларида овоз бериш қонун билан белгиланган вақтда бошланди.
Вилоятда овоз бериш ҳуқуқига эга фуқароларнинг умумий сони 757 629 кишини ташкил этади. Улардан 2378 нафари учун бу сайлов биринчи бўлади.
Сайлов натижаларига кўра жами 214 та депутатлик мандати ажратилади. Улардан 587 нафари бир мандатли ҳудудий сайлов округларида 196 та ўрин учун курашмоқда. Вилоят маслиҳатидаги қолган 18 ўрин партия рўйхатлари бўйича тақсимланган. Сайловларда жами 81 номзодни кўрсатган олтита сиёсий партия иштирок этмоқда.
Вилоятда овоз беришни ташкил этиш учун 5357 нафар ходим билан 839 та сайлов комиссияси сафарбар қилинган.
Шунингдек, сайлов участкаларининг барча фуқаролар учун қулайлигига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ногирон фуқаролар учун 126 та инватаксия автомобили ажратилган. 315 та сайлов участкасида имо-ишора таржимонлари ишлайди. Бундан ташқари, 601 та сайлов участкасида махсус бурчаклар жиҳозланган. Имо-ишора таржимонлари хизматларидан онлайн равишда мессенжерлар орқали ҳам фойдаланиш мумкин.
Сайлов жараёнининг шаффофлиги жамоат ташкилотлари ва сиёсий партиялар вакиллари томонидан кузатилади. Вилоят ҳудудий сайлов комиссияси 19 та жамоат бирлашмаси ва нотижорат ташкилотларини аккредитациядан ўтказган. Бундан ташқари, сиёсий партиялар вакиллари ва номзодларнинг 1130 нафар ишончли вакиллари овоз бериш жараёнини кузатиши мумкин.
Овоз бериш жараёни ва сайловчиларнинг иштироки ҳақидаги маълумотлар кун давомида янгиланиб борилади.