Қапшағай сув омбори кетма-кет иккинчи йил 100 фоизга тўлди

Фото: Фото: ҚР Сув ресурслари ва ирригация вазирлиги

ASTANА. Кazinform — Айни пайтда Алмати вилоятидаги Қапшағай сув омборида 18,5 миллиард куб метрга яқин сув тўпланган. Ўтган йили сув омбори сўнгги 10 йил ичида биринчи марта 100 фоизга тўлган эди. Бу ҳақда ҚР Сув ресурслари ва ирригация вазирлиги маълум қилди.

Сув омборининг тўлдирилиши вилоятдаги Ақдала ва Шенгелди суғориладиган майдонларини тўлиқ сув билан таъминлаш имконини беради. Қапшағай сув омбори Или дарёси оқимини тартибга солади. Йил бошидан буён Балқаш кўлига сув омборидан 3,8 миллиард куб метр сув чиқарилган. Ўтган йилнинг шу даврида бу ҳажм 2,9 миллиард куб метрни ташкил қилган эди. Кўп сув таъминоти туфайли Балқаш кўлининг сатҳи бир йил ичида 12 сантиметрга кўтарилиб, Болтиқбўйи тизими бўйича 341,52 метрдан 341,64 метргача кўтарилди. Кўлдаги сув ҳажми 2 миллиард куб метрга ошди.

— Сув ресурслари ва ирригация вазирлиги трансчегаравий дарёлар, жумладан, Или дарёси билан боғлиқ масалалар юзасидан хитойлик ҳамкасблари билан мунтазам алоқада. Биргаликда амалга оширилган ишлар туфайли Алмати вилояти фермерлари иккинчи йилдирки, суғориш суви билан тўлиқ таъминланди. Айни пайтда Балқаш кўли ҳавзасидаги экологик вазият ҳам яхшиланмоқда, – дейди Балқаш-Алакўл ҳавза инспекцияси бошлиғи Серик Мейрамбеков.

Эслатиб ўтамиз, аавалроқ сув тошқинларининг олдини олиш бўйича Қозоғистон ҳудудларида қандай ишлар амалга оширилаётгани ҳақида ёзган эдик.