«Алмати вилоятидаги Қапшағай шаҳри Қонаев шаҳри деб ўзгартирилсин», — дейилади фармонда.
Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев 16 март куни Қозоғистон халқига Мурожаатномасида Қапшағай шаҳрига Қонаев номини беришни таклиф қилишса, бу фикрни маъқуллашини таъкидлади.
Шундан сўнг Қапшағай шаҳар кенгаши доимий комиссиясининг мажлиси бўлиб ўтди ва шаҳарга Динмухамед Қонаев номини бериш тўғрисидаги таклиф бир овоздан маъқулланди.