SEUL. КАZINFORM - ХОҚ президенти Томас Бах Жанубий Кореянинг Канвон шаҳрида бўлиб ўтадиган ўсмирлар ўртасидаги IV қишки Олимпия ўйинлари ғолиб ва совриндорлари учун медаллар жамланмаси дизайни бўйича танлов ғолибига эсдалик медаллари жамланмасини топширди.
Бу ҳақда Канвон-2024 ўсмирлар қишки Олимпия ўйинлари ташкилий қўмитаси расман маълум қилди.
Эслатиб ўтамиз, бунгача ўсмирлар ўртасидаги IV қишки Олимпия ўйинлари ғолибларига бериладиган медаль номи “Ёрқин келажак” эканлигини, шунингдек, медаль дизайни бўйича ким ким ғолиб бўлгани ҳақида ёзган эдик.
Маълум бўлишича, Олимпия медали дизайни учун танловда 120 мамлакатдан 3000 дан ортиқ номзод иштирок этган ва улар орасида фақат 27 ёшли бразилиялик Данте Акира Увайнинг иши энг яхши деб топилган.
Бугун Канвон шаҳрида Халқаро олимпия қўмитаси (ХОҚ) президенти Томас Бах олтин, кумуш ва бронза медалларидан иборат эсдалик коллекциясини тақдим этди. ХОҚ президенти Увайга “Ёрқин келажак” танловидаги фаолияти учун миннатдорчилик билдирди.
Эслатиб ўтамиз, ўсмирлар ўртасидаги IV қишки Олимпия ўйинлари жорий йилнинг 19 январидан 1 февралига қадар Жанубий Кореянинг Канвон шаҳрида бўлиб ўтади.
Бекабат Узаков
Бекабат Узаков(Бегабат Ұзақов) Қазақстан Жазушылар одағының мүшесі, Ғ. Мүсірепов атындағы сыйлықтың лауреаты. Шығармалары 1987 жылдан бастап баспасөзде жарияланады. Бірнеше прозалық кітаптардың авторы. Ташкент мемлекеттік университетінің журналистика факультетін бітірген. Туындылары мен өмірбаяны Қазақстанда қазақ тілінен басқа тілдерде оқытатын мектептердің 7-сыныбына арналған “Қазақ тілі және әдебиетінде”, Өзбекстанда ЖОО-ларға арналған оқулықта оқытылуда. 2023 жылы жазушының 50 жасқа толуына орай “Биікке беттеген Бегабат” атты кітап жарық көрді. Қарақалпақстан, Өзбекстан, Қазақстан мерзімді басылымдарында қызмет еткен. 2021 жылдан бері “ҚазАқпарат” халықаралық ақпарат агенттігінде шығарушы редактор.