Алмати шаҳар туризм бошқармаси маълумотларига кўра, кенг кўламли концерт учун стадионда 31 минг томошабин тўпланди. Унга 50 дан ортиқ мамлакатдан 7700 га яқин сайёҳ ташриф буюрди. Уларнинг 2 мингга яқини концерт учун махсус келган хорижий мухлислар эди.
Бошқарма шунингдек, Алматидаги меҳмонхоналар ва турар жой бинолари 13-16 август кунлари ўртача 98% га тўлганини таъкидлади. Туристлар оқимининг иқтисодий таъсири тахминан 5 миллиард тенгега баҳоланди.
— Е концерти бу йил Алматидаги туризм учун энг муҳим тадбирлардан бирига айланди. Концерт кунларида турар жойга талабнинг сезиларли даражада ошиши халқаро тадбирлар шаҳарда сайёҳлик фаоллигининг ошишига ҳисса қўшишини кўрсатди. Бундай кенг кўламли лойиҳалар Алматининг халқаро тадбирларни ўтказиш учун юқори салоҳиятга эга эканлигини исботлайди, — деди туризм бошқармаси бошлиғи Ғалия Тоқсеитова.