Қор бўрони шанба куни кечқурун бошланди ва якшанбагача давом этди. poweroutage.us мониторинг сайти маълумотларига кўра, Мичиган штатида 360 минг, қўшни Висконсин штатида 62 мингга яқин, Индианада 110 мингдан ортиқ киши электр энергиясиз қолган.
poweroutage.us маълумотларига кўра, Онтариода 400 мингдан ортиқ канадаликлар электрсиз қолган. Канаданинг марказий ва шарқий қисмидаги узилишлар биринчи навбатда муз ёмғири туфайли юзага келган.
Мичиган, Миннесота, Нью-Йорк, Вермонт ва Висконсин штатларида бир миллиондан ортиқ одам яхвонлик хавфи остида бўлди.
Оттава жанубида, ёмон об-ҳаво шароити туфайли иккита машинанинг ариқга тушиб кетиши натижасида тўрт киши жиддий жароҳат олди, деб хабар берди Онтарио провинцияси полицияси.