Маҳаллий вақт билан тахминан соат 14:30 да (Гринвич вақти билан 18:30) полицияга Монреальдан жануби-шарққа томон тахминан 55 километр масофада жойлашган Сент-Брижид-д’Ибервиль шаҳри яқинида ҳаво кемаси қулагани ҳақида хабар келиб тушган.
Ерга қулаган пайтда вертолёт ёнғин чиққан. Ҳодиса жойига етиб келган тезкор хизматлар мутахассислари ёнғинни бир соат ичида ўчирган. Вертолёт бортида бўлган тўрт кишининг барчаси воқеа жойида ҳалок бўлган.
Дастлабки тергов маълумотларига кўра, вертолёт учиб чиққандан кўп ўтмай бортда фавқулодда ҳолат юзага келган ва шундан сўнг ҳаво кемаси ҳалокатга учраган.
Полиция ҳозирча вертолёт кимга тегишли бўлгани, қаердан учиб чиққан ва қаерга йўл олгани, шунингдек, ҳалок бўлганларнинг шахсини аниқлай олмаган.
Канада Транспорт хавфсизлиги кенгаши ҳалокат сабабларини аниқлаш учун воқеа жойига мутахассислар гуруҳини юборди.