Самолётни терминалга қайтаришга тўғри келди. Шу сабабли юзага келган кечикиш туфайли аэропорт рейс учиб улгурмасидан олдин учиш-қўниш йўлагини ёпиб қўйган.
Porter Airlines компанияси якшанба куни маълум қилишича, ота-онаси ва экипаж аъзолари болани бир неча бор ўз ўрнига ўтқазиб, хавфсизлик камарини тақишга уринган. Бироқ уни кўндиришнинг иложи бўлмаган. Натижада самолёт Бритиш Колумбиясидаги Виктория халқаро аэропорти терминалига қайтган. Ота-онаси боласи ва юклари билан самолётдан тушган.
Пайшанба куни Торонто йўналишида парвоз қилган рейс тунги соат 00:30 гача, яъни аэропортдаги учиш-қўниш йўлаги ёпиладиган вақтга қадар кечиктирилган. Шу сабабли қолган йўловчилар ҳам самолётдан тушишга мажбур бўлган.
Porter Airlines йўловчилардан узр сўради. Улар эртаси куни Торонто йўналишидаги рейсга қайта жойлаштирилди.