Канаданинг Альберта провинциясидаги Банфф миллий боғида икки кишининг жасади топилди. Улар гризли айиқ ҳужуми натижасида ҳалок бўлган, деб хабар беради Kazinform Reuters га таяниб хабар беради.
Ҳодиса 30 сентябрга ўтар кечаси Банфф миллий боғида содир бўлган. Қурбонларнинг шахси эрта тонгда воқеа жойига етиб келган махсус тезкор гуруҳ томонидан аниқланган.
Бир кун аввал қутқарувчилар GPS қурилмасидан Ред-Дир дарёси ҳудудида айиқ ҳужумини қайд этган сигнал олди. Бироқ улар об-ҳаво туфайли вертолётдан фойдалана олмаган ва бу ерга машинада келишга мажбур бўлган.
Маълум бўлишича, ҳайвон кейинроқ эвтанизация қилинган, парк ҳудуди эса вақтинчалик жамоатчилик учун ёпилган.
Ляззат Сейданова
Сейданова Ләззат Қалдыбековна Ташкент қаласында дүниеге келген. 1999 жылы Шымкент қаласындағы Халықаралық Экология Гумантарлық Академияның журналистика факультетін бітірген. Мамандығы журналист. Көп жылдар газет, журналдарда қызмет атқарған. Қазіргі таңда ҚР Президентінің Телерадиокешенінде “ҚазАқпарат” халықаралық агенттігінде жұмыс істеп келеді.