Канадада 5 магнитудали зилзила юз берди
09:00, 17 Март 2023
ОTTAVA. Кazinform – Канаданинг Альберта провинциясида пайшанба куни 5 магнитудали зилзила қайд этилди. Бу ҳақда Европа-Ўртаер денгизи сейсмология маркази маълум қилди, дея хабар беради Кazinform ТАSSга таяниб.
Зилзила эпицентри тахминан 6,8 минг киши истиқомат қилувчи Пис-Ривер шаҳридан 48 км шарқда жойлашган. Чуқурлиги – 2 км.
Қурбонлар ва вайронагарчиликлар ҳақида маълумотлар йўқ.
Фото: teref.az