Камчаткадаги Шивелуч вулқони 11 километр баландликка кул сачратди

ASTANA. Kazinform — Камчаткадаги Шивелуч вулқони 11 километргача баландликка кул отди. Бу ҳақда Россия Фанлар академияси Геофизика хизматининг минтақавий филиали хабар берди, деб ёзади ТАСС .

Фото: ТАСС

“Кул баландлиги денгиз сатҳидан тахминан 11 минг метрга етди”, — дейилади хабарда.

Ключи аҳоли пунктидаги вулкан станцияси раҳбари Юрий Демянчукнинг айтишича, кулнинг ёйилиши вулқонда янги лава гумбазининг ўсиши билан боғлиқ бўлиши мумкин.

Шивелуч — Камчаткадаги фаол вулқон. Унинг ёши 60-70 минг йил деб баҳоланади. Вулқон Эски Шивелуч, қадимий кальдера ва фаол Ёш Шивелуч қисмларидан иборат.

Шивелуч Усть-Камчатск туманидаги Ключи аҳоли яшаш пунктидан тахминан 50 километр, Петропавл-Камчатскийдан эса 450 километр узоқликда жойлашган.

Айтиш жоизки, бундан аввал Шивелуч вулқони 5,5 километр баландликкача кул чиқарган эди. Шу муносабат билан у авиация учун «тўқ сариқ» хавф даражаси белгиланган эди.