Камчатка ўлкаси мутахассислари Тинч океани акваториясида 4,3 магнитудали сезиларли сейсмик ҳодисани қайд этди. Бу ҳақда Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Камчатка ўлкаси бўйича бош бошқармаси матбуот хизмати маълум қилди.
“Сейсмик ҳодисанинг магнитудаси 4,3 ни ташкил этди. Зилзила эпицентри Тинч океани акваториясида, Петропавловск-Камчатский шаҳар округидан 90 километр шарқда жойлашган. Асбобий кузатувлар маълумотларига кўра, Петропавловск-Камчатский шаҳар округининг айрим ҳудудларида ер ости силкинишлари уч баллгача сезилган бўлиши мумкин”, — дейилади хабарда.
Қайд этилишича, аҳолидан Ягона навбатчи-диспетчерлик хизматига ҳеч қандай мурожаат келиб тушмаган. Шунингдек, цунами хавфи эълон қилинмаган.
ТАСС ҳамкор агентлиги томонидан Kazinform учун махсус тақдим этилган.