Камбоджа Бош вазири Қозоғистонга расмий ташриф билан келди

ASTANA. Kazinform - Ақордада Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев Камбоджа Қироллиги Бош вазири Хун Манетни кутиб олди. Бу ҳақда Kazinform агентлиги мухбири хабар берди.

Фото: видеодан алынған скрин

Олий мартабали меҳмон ташрифи муносабати билан тантанали маросимлар залида фахрий қоровул саф тортди.

Қасим-Жомарт Тоқаев ва Хун Манет расмий делегациялар аъзоларини бир-бирларига таништирдилар. Шундан сўнг фахрий қоровул ротаси командири саломлашув рапортини берди. Президент оркестри Қозоғистон ва Камбоджанинг давлат мадҳияларини ижро этди.

Шундан кейин Қозоғистон Президенти ва Камбоджа Бош вазири гилам йўлак бўйлаб Қозоғистон Республикасининг Давлат байроғи томон йўл олдилар.

Эслатиб ўтамиз, Камбоджа Қироллиги Бош вазири Хун Манет Қозоғистонга расмий ташриф билан келди.

Қозоғистон ва Камбоджа ўртасида дипломатик муносабатлар 1994 йил февраль ойида ўрнатилган.

2025 йилда Қозоғистон ва Камбоджа ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 40 миллион АҚШ долларидан ошди.

2026 йил январь-август ойларида ушбу кўрсаткич 29,4 миллион долларга етди. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 3,2 фоизга кўпдир.

Қозоғистоннинг Камбоджага экспортида назорат ва ўлчаш асбоблари асосий ўринни эгаллади. Камбоджадан Қозоғистонга трикотаж буюмлари ва тўқимачилик маҳсулотлари импорт қилинди.

Келгусида ҳамкорликни ривожлантиришнинг истиқболли йўналишлари сифатида савдо-иқтисодий алоқалар, туризм, транспорт ва логистика, қишлоқ хўжалиги, саноат, рақамлаштириш ҳамда гуманитар алоқалар белгиланган.