Ўрганиш жараёнида меҳнат мигрантлари меҳнат хавфсизлиги ва яшаш жойларидаги шароитлар танловларда иш берувчи вакиллари томонидан айтилганидек эканлигини таъкидлади.
Учрашувда патент расмийлаштириш муддати чўзилаётгани, иш ҳақи миқдори, ундан тўланадиган солиқларнинг кўплиги ва бошқа саволларга корхона масъуллари жавоб берди.
Шунингдек, Россия Федерациясида хорижий фуқаролардан олинадиган даромад солиғининг тўланиши, солиққа тортиладиган даромадлар турлари ва фоизлари бўйича тушунча берилди.
«Камаз« корхонасида ишлаётган Ўзбекистон фуқаролари айни пайтда иш ҳажмига қараб, солиқлардан ташқари 70 минг рублгача ойлик маош олаётгани маълум қилинди.