Bloomberg хабарига кўра, шикоят Нью-Йорк федерал судига берилган.
«Кальмар ўйини»нинг асосий сюжети, персонажлари, мавзулари, атмосфераси, ривожи ва кетма-кетлиги Фортунага ўхшашлиги сабабли, бундай ўхшашликлар тасодифий бўлиши мумкинлигига ишониш қийин”, – дейилади шикоятда.
Netflix вакили бу айбловлар асоссиз эканини айтди. Компания ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ниятида.
2022 йилда «Кальмар ўйини» йирик “Эмми” мукофотини қўлга киритган биринчи хорижий драматик сериал бўлди. Сериал чиққанидан кейин бир неча ой давомида Netflixдаги энг машҳур сериаллардан бири бўлган. Иккинчи фасл 2024 йил охирида, охиргиси эса 2025 йилда чиқади.