ASTANA. Kazinform – Шанба куни Кабо-Верденинг Фогу оролида автобус йўлдан чиқиб, тик жарликдан қулади. Ҳодиса оқибатида камида 25 киши ҳалок бўлган, яна бир неча киши жароҳатланган, деб хабар берди Синьхуа агентлиги .
Фожиали ҳодиса ҳақида биринчи бўлиб мамлакат президенти Жозе Мария Невеш маълум қилди.
Маҳаллий Inforpress агентлиги маълумотига кўра, йўл-транспорт ҳодисаси Сан-Филипе муниципалитетининг шимолий тоғли ҳудудидаги Ша-даш-Калдейраш ва Кампанаш-ди-Сима аҳоли пунктлари ўртасидаги йўлда содир бўлган. Автобус йўлдан чиқиб кетиб, тахминан 30 метр баландликдаги жарликдан қулаган.
Автобусда асосан Куррал-Гранде ва Понта-Верде аҳоли пунктларидаги ўрта мактаб ўқувчилари бўлган. Inforpress хабар беришича, ҳалокатда автобус ҳайдовчиси ҳам вафот этган.
Ҳодисанинг сабаблари аниқланмоқда.
Ляззат Сейданова
Сейданова Ләззат Қалдыбековна Ташкент қаласында дүниеге келген. 1999 жылы Шымкент қаласындағы Халықаралық Экология Гумантарлық Академияның журналистика факультетін бітірген. Мамандығы журналист. Көп жылдар газет, журналдарда қызмет атқарған. Қазіргі таңда ҚР Президентінің Телерадиокешенінде “ҚазАқпарат” халықаралық агенттігінде жұмыс істеп келеді.