Jibek joly сайёҳлик поезди илк бор Самарқандга ташриф буюрди

Фото: Фото: Қазақтуризм

ALMATY. Kazinform — Алматидан иккинчи бор йўлга чиққан Jibek joly сайёҳлик поезди Самарқандга етиб келди.

Jibek joly сайёҳлик поезди Самарқандга илк бор ташриф буюрди. Бу сайёҳлик поездининг иккинчи сафари. Илк сафарида Jibek joly поезди Тошкентдан қайтган эди. Бу сафар қозоғистонлик саёҳатчилар “Алмати — Туркистон — Тошкент — Самарқанд — Чимкент — Алмати” йўналиши бўйича саёҳат қилмоқда. Шунингдек, Kazakh Tourism томонидан ташкил этилган саёҳатчилар сафига ОАВ вакиллари ва маҳаллий блогерлар ҳам қўшилди.

Фото: Қазақтуризм

Қозоғистон ва Ўзбекистоннинг диққатга сазовор жойларига поезд биринчи марта 2024 йил ноябрь ойида йўлга қўйилган эди. Экскурсия 5 кун давом этди.

Мазкур лойиҳа Давлатимиз раҳбарининг туризмни ривожлантириш тўғрисидаги фармойишига асосан “Қозоғистон темир йўли” миллий компанияси томонидан амалга оширилди. Лойиҳани ривожлантиришга ҚР Транспорт вазирлиги, Туризм ва спорт вазирлиги, Алмати шаҳри ва Туркистон вилояти ҳокимликлари, шунингдек, “Ўзбекистон темир йўллари” компанияси ҳамкор сифатида ҳисса қўшди.

Фото: ҚР Туризм ва спорт вазирлиги

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Jibek joly туристик поезди Алматидан жўнаб кетгани ҳақида ёзган эдик.