Қурултой сайловида иштирок этадиган еттита сиёсий партия вакиллари маросимда тўлиқ иштирок этди. Тадбир очиқ форматда ташкил этилиб, барча иштирокчиларга тенг имконият яратилди.
Бу сафар қуръа ташлаш маросими ўзига хос тарзда ўтказилди. Сиёсий партиялар номи ёзилган карточкалар бошловчилар олдига қўйилди. Ҳар бир очилган карточкадаги партия мунозарада сўзга чиқиш тартибини ўзи танлаган рақам орқали белгилади. Натижалар дарҳол электрон тизимга киритилиб, экранда намойиш этилди.
Шу тартибда телевизион дебат давомида сиёсий партиялар вакилларининг сўзга чиқиш кетма-кетлиги белгиланди:
- «Ақ жол» партияси — Бек-Муҳамед Жаукебаев, Ермек Абилдин;
Фото: Kazinform - Миллий социал-демократик партияси — Лариса Ли, Нурайнаш Камалова;
Фото: Kazinform - «Әділет» партияси — Айжан Аймағанова, Мади Мирзағараев;
Фото: Kazinform - Қозоғистон Халқ партияси — Жандос Бидайбеков, Ирина Смирнова;
Фото: Kazinform - «Ауыл» партияси — Жазира Султанқулова, Ерболат Сауриқов;
Фото: Kazinform - «Байтақ» партияси — Амалбек Ўмиртай, Алмат Туртаев;
Фото: Kazinform - Respublica партияси — Олжас Қуспеков, Динара Шукижанова.
Фото: Kazinform
Эслатиб ўтамиз, бу галги дебат формати ўзига хос. Асосий фарқи шундаки, еттита партиядан икки нафардан, яъни жами 14 нафар спикер мунозарада иштирок этади. Теледебат бугун, 12 августда соат 20:00 да бошланади. Дебат мавзуси: «Қонун ва тартиб — адолатли Қозоғистоннинг асоси». Теледебатнинг тўғридан-тўғри трансляциясини Jibek Joly телеканали эфиридан, шунингдек, телеканалнинг расмий YouTube канали орқали томоша қилишингиз мумкин.