Ижтимоий ва инфратузилма лойиҳалари учун 6,5 триллион тенге ажратилади

ASTANА. Кazinform — Бугун Ҳукумат йиғилишида ҚР Бош вазири ўринбосари — Миллий иқтисодиёт вазири Серик Жуманғарин Президентнинг Мурожаатномасини амалга ошириш доирасида инфратузилмага қанча маблағ ажратилишини маълум қилди.

Фото: Kazinform/СИ

Унинг сўзларига кўра, Президентнинг Қозоғистон халқига Мурожаатномасини амалга ошириш бўйича умумхалқ ҳаракатлар режаси 12 та йўналишда 96 та (шу жумладан, 80 та ҳукумат) тадбирдан иборат.

— Инфратузилмани модернизация қилиш доирасида "Халқ қурилиши" ривожланиш режаси тасдиқланади. Бундан ташқари, 2027 йил Умумхалқ кенг кўламли қурилиш йили деб эълон қилинади. Йирик ижтимоий ва инфратузилма лойиҳаларини амалга ошириш учун Миллий жамғармадан тахминан 6,5 триллион тенге ажратилади. Шаҳар муҳитини модернизация қилишнинг тизимли асоси сифатида йирик шаҳарларни узоқ муддатли ривожлантиришга урғу берилган ҳолда, шаҳарсозлик ҳужжатларини (урбанистика), шунингдек, уларнинг рақамли эгизагини ишлаб чиқиш амалга оширилади, — деди Серик Жуманғарин.

Унинг сўзларига кўра, Миллий режада уй-жой коммунал хизматларини модернизация қилишни молиялаштириш, уй-жой қурилишини давом эттириш, аҳоли пунктларини ичимлик суви ва газ билан таъминлаш ҳам кўзда тутилган.

Эслатиб ўтамиз, Ҳукумат Миллий ҳаракатлар режасини тасдиқлади.