Июн ойида «Фан-техника сиёсати тўғрисида»ги қонун лойиҳаси ҚР Парламентига киритилади

Фото:
ASTANА. Кazinform – Қозоғистон Республикаси Бош вазири Алихан Смаилов Фан ва олий таълим вазирлигига июн ойида «Фан ва технология сиёсати тўғрисида»ги қонун лойиҳасини Парламентга киритиш бўйича топшириқ берди, деб хабар беради Кazinform мухбири.

«Илм-фаннинг сармоявий жозибадорлигини ошириш учун Парламент билан хусусий сармояларга қўшимча имтиёзлар жорий этишни ишлаб чиқишни жадаллаштириш зарур», — деди Алихан Смаилов.

Унинг фикрича, фан соҳасининг қонунчилик базаси қайта кўриб чиқилиши керак.

«Фан-техника сиёсати тўғрисида»ги янги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиб, июн ойида Парламентга киритиш зарур», — деди Ҳукумат раҳбари.

Муаллиф: Есимжан Нақтибай


Сўнгги хабарлар