Қуйма олтин беш хил: 5, 10, 20, 50 ва 100 г турларида тақдим этилади, харидорларнинг аксарияти 10 г оғирликдаги қуйма олтинни танлашган бўлиб, унинг умумий сотувдаги улуши 27%ни ташкил қилди.
Ҳозирги вақтда қуйма олтинни Halyk Bank, Евразия банки, Jýsan Bank, Банк ЦентрКредит, шунингдек валюта айрбошлаш шахобчаларида сотиб олиш ва сотиш мумкин.
Аҳоли учун тозаланган қуйма олтинни сотиш ва сотиб олиш дастури 2017 йилда Қозоғистон Республикаси Миллий банки томонидан бошланган. 2017 йилдан бери умумий оғирлиги 1,1 тонна бўлган 30 855 та қуйма олтин сотилди.