Нашр маълумотларига кўра, июл ойида материк Хитойда мамлакат бўйлаб кенг тарқалаётган коронавируснинг 10 турдаги омикрон штамми аниқланган.
6 июл куни Сиань шаҳрида (Шаньси провинцияси, Шимоли-ғарбий Хитой) BA.5 омикрон штамми билан касалланишнинг биринчи маҳаллий ҳолати қайд этилди.
Маҳаллий ОАВ маълумотларига кўра, Шанхай, Тянцзин, Циндао, Далянь, Ланьчжоу ва Гуанчжоу каби шаҳарларда коронавируснинг бошқа омикрон штаммлари қайд этилган.
Хитой Халқ Республикаси Миллий соғлиқни сақлаш комиссияси маълумотларига кўра, сешанба куни материк Хитойда янги коронавируснинг 700 дан ортиқ ҳолати тасдиқланган.