Июль-августда Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасида авиарейслар қайта тикланиши мумкин
16:56, 24 Июн 2020
TOSHKENT. Kazinform – Ўзбекистон Қозоғистон билан июль-август ойларида парвозларни қайта кўриб чиқишни режалаштирмоқда, дея хабар беради Kazinform мухбири.
Ўзбекистон Республикаси махсус республика комиссиясига июль-август ойларида Туркия, Россия, БАА ва Қозоғистон билан мунтазам ҳаво алоқасини тиклаш таклифи киритилди. Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирлиги матбуот хизматининг хабар беришича, биринчи босқичда паритет асосда мунтазам парвозлар тикланади.