Олимпия машъаласи Милан шаҳридаги Arco della Pace ва Кортина-д’Ампеццо шаҳридаги Piazza Dibona майдонларида бир вақтнинг ўзида ёқилди.
Миландаги машъалани уч карра Олимпия тоғ чанғиси чемпионлари Альберто Томба ва Дебора Компаньони ёқдилар, Кортина шаҳрида эса машъалани Олимпия чемпиони София Годжа ёқди.
Машъала дизайни Леонардо да Винчининг «Knots» геометрик тугун нақшларидан илҳомланган. Унинг тузилиши ўзгарувчан геометрик дизайндан фойдаланади ва машъаланинг ўлчами ёпиқ ҳолда диаметри 3,1 метрга, чўзилганда эса 4,5 метрга этади.
Эслатиб ўтамиз, Олимпия машъаласи эстафетаси 63 кун давом этди. У Италиянинг 60 та шаҳридан ўтиб, 12 минг километр масофани ва мамлакатнинг барча 110 та вилоятини қамраб олди.